Live
14
Ўзбек

«Реал» Рюдигернинг келажаги борасида бир қарорга келди — манба

Футбол
17 ноябр, 14:47
Антонио 2022 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
«Реал» Рюдигернинг келажаги борасида бир қарорга келди — манба
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячи Антонио Рюдигернинг келажаги борасида бир қарорга келган.

Журналист Хорхе Пиконнинг маълум қилишича, «қироллик клуби» раҳбарияти германиялик 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу боис Антонио мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер 2022 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда у Жозе Моуринио бошқарувидаги жамоа сафида 7 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди.

Шунингдек, Раул Асенсионинг ҳам клубдан кетиши эҳтимолдан холи эмас. Шу билан бирга, мадридликлар келажак учун янги марказий ҳимоячи излаш ишларини бошлаб юборган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар