«Манчестер Юнайтед» бош директори Омар Беррада жамоанинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг дастлабки иш кунлари ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Маурисио – жуда энергик инсон. У билан бирга ишлаётганимизга икки кун бўлди ва буни аллақачон кўряпмиз. Янги мураббийлар штаби келганидан кейин жамоа жонланди. Почеттинонинг футбол фалсафаси жуда аниқ, у жамоа қандай ўйнашини исташини яхши билади. Ишонаманки, Маурисио ҳам биз каби амбицияларга эга, биз эса совринларни қўлга киритишни хоҳлаймиз», — деди Беррада Sky Sports нашрига.
Маълумот учун, Почеттино «қизил иблислар» бош мураббийи сифатида 22 ноябр куни «Ливерпул»га қарши баҳсда дебют қилиши мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади