«Манчестер Юнайтед» ижрочи директори Омар Беррада Майкл Кэррик билан ҳамкорликни тўхтатиш қарори қандай қабул қилингани ҳақида айтди.
«Очиғини айтсам, бу жуда оғир қарор бўлди. Айниқса, клубда барча Майклни қанчалик қадрлашини ҳисобга олсак.
Янги мавсум бошланиши билан вазият биз кутгандан анча мураккаб экани маълум бўлди. Натижалар қониқарли даражада эмасди. Менимча, кўплаб жиҳатларда орқага кетдик.
Биз ноябр ойидаги миллий жамоалар ўйинлари учун танаффусгача кутишни истадик. Шу вақтга қадар жамоадаги вазиятни батафсил ўрганиш ва қайси йўналишларни яхшилаш кераклигини аниқлашни режалаштиргандик. Якунда бош мураббийни алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилдик”», — деди Беррада Sky Sports нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Кэррикнинг ўрнига 13 ноябр куни Маурисио Почеттино тайинланди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади