«Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси Фернандо Торрес икки марта «Барселона»га ўтиш имкониятига эга бўлганини, бироқ ҳар икки сафар ҳам Англия клубида қолишни афзал кўрганини маълум қилди.
«Ливерпул»даги биринчи мавсумимдан кейин «Барселона»га ўтиш имконияти бўлганди. Аммо мен ҳатто уларнинг таклифини эшитишни ҳам истамадим, чунки ўзимни бахтли ҳис қилардим. Кейинчалик, 2010 йилда «Барселона» яна мени ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилди. Бироқ якунда бу клубга Давид Виля ўтди», — деди Торрес The Athletic нашрига берган интервюсида.
Торрес 2007 йилдан 2011 йилгача «Ливерпул»да ўйнаган. У Англия клубига Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан ўтганди.
Аввалроқ собиқ ҳужумчи фаолиятидаги энг яхши жамоадошини айтганди.
Торрес: «Икки бор «Барса»га ўтишимга имконият бўлган»
Футбол
20 ноябр, 02:46
9
«Ливерпул» собиқ ҳужумчиси Каталония клубига трансфери амалга ошмаганининг сабабларини айтди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади