Live
3
Ўзбек

Алвес: «Қамоқда 113 евро топиш футболда миллионлар ишлашдан кўпроқ бахт келтирди»

Футбол
20 ноябр, 03:10
    8
Бразилиялик собиқ ҳимоячи футболсиз ҳам ўзини бахтли ҳис қилмоқда.
Алвес: «Қамоқда 113 евро топиш футболда миллионлар ишлашдан кўпроқ бахт келтирди»
Foto: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси ва «Барселона» клубининг собиқ ҳимоячиси Дани Алвес футболсиз ҳам ўзини бахтли ҳис қилаётганини маълум қилди.

«Энди ўзимни бахтли ҳис қилишим учун футбол керак эмас. Ҳозир ҳам ҳаётимдан мамнунман.

Футбол ўйнаган пайтларимда миллионлаб евро ишлаб топганман. Аммо қамоқхонада 113 евро ишлаб топиш менга миллион евролардан кўра кўпроқ бахт келтирди»,
— дея бразилиялик юлдузнинг сўзларини The Touchline.

Европада Алвес «Барселона»дан ташқари «Севиля», «Ювентус» ва «ПСЖ» клубларида ҳам тўп тепган.

Жинсий зўравонлик айблови билан қамалиб чиққан собиқ футболчи Бразилия миллий жамоаси сафида 126 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол муаллифига айланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бразилия Бразилия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар