«Ливерпул» «Монца» клуби ҳужумчиси Гуштаву Варелага қизиқиш билдирмоқда.
Айни пайтда 21 ёшли футболчи 2026/2027 йилги мавсумда А Сериянинг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Мерсисайдликлар унинг иштирокидаги ўйинларни кузатиш учун ҳар ҳафта скаутларини юборишмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Тоттенҳэм», «Брентфорд» ва «Сандерленд» клублари ҳам португалиялик футболчи ҳақида маълумот сўраган. Шунингдек, «Бенфика» ҳужумчининг келгусидаги трансферидан тушадиган маблағнинг 20 фоизига эгалик қилади.
Варела бу мавсумда А Сериянинг 10 та баҳсида 9 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Футболчининг «Монца» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Вареланинг қиймати 5 миллион еврони ташкил этади.
«Ливерпул» А Серия тўпурарига қизиқиш билдирмоқда
Футбол
19 ноябр, 14:14
Португалиялик футболчи АПЛнинг кўплаб клублари эътиборида.
Foto: Getty Images