Бугун
17
Ўзбек

Анвар Ғофуров: «Андижон»да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди»

Эксклюзив
19 ноябр, 15:17
Ғофуров матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Анвар Ғофуров: «Андижон»да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди»
АФото: Сурхон ПФК
19.11.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сурхон Сурхон 0 : 0 Андижон Андижон

Суперлиганинг 28-турига старт берилди. «Сурхон» ҳамда «Андижон» клублари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

Беллашувдан кейин термизликлар бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйлайманки, яхши ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозониш учун имкониятлар яратди. Лекин 0:0 ҳисобида ўйин тугади. Шунга қарамасдан шиддатли учрашув бўлди. Майдоннинг ҳар бир қарич ерида курашларга бой ўйин бўлди. Иккита яхши жамоа ҳаракат қилди ва яхши таассурот қолдирдилар. Жамоамиздаги барчага катта раҳмат. Ҳеч нарсага қарамасдан майдонда ўзларини профессионал тутишяпти. Бу жуда яхши ва қувонарли. Мухлисларимизга стадионга келиб бизни қўллашгани учун алоҳида раҳмат.

- Қайд этилган 0:0 ҳисобини ҳар томонлама учрашувга мос тушди, деб ҳисоблайсизми?

- Бу – футбол. Унда ҳеч ким атайлаб қилмайди. «Андижон»да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бор эди. Бизда бу биринчи 0:0 ҳисоби эмас. Ҳаммаси Худога таваккал. Биз ўз ишимизни қилишимиз керак, қолганини тан олиб қабул қиламиз.

- «Сурхон» кетма-кет дуранглар сериясини қайд этмоқда. Сизнингча, бу нима билан боғлиқ?

- Вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз. Футболда ҳар бир жамоада бундай нарсалар бўлиб туради. Бу нормал ҳолат. Фақат сабр қилиб, ўз ишимизни давом эттиришимиз ва янада яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишимиз керак. Ишонаманки, бунга лойиқмиз ва қодирмиз», - дея Ғофуровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz журналисти.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар