Бугун
17
Ўзбек

Чуамени: «Биргаликда яна кўплаб янги саҳифаларни ёзамиз»

Футбол
19 ноябр, 12:17
    1
«Реал» билан шартномасини узайтирган яримҳимоячи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Чуамени: «Биргаликда яна кўплаб янги саҳифаларни ёзамиз»
Foto: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Орелиен Чуамени клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди.

Франциялик футболчи мадридликлар билан янги келишувни 2032 йил 30 июнга қадар имзолади. У 2022 йил ёзидан буён «қаймоқранглилар» сафида ўйнаб келмоқда. У клуб сафида 205 та баҳсда майдонга тушган ва 8 та соврин, хусусан, ЕЧЛ ва Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган.

«Реал» шарафини ҳимоя қилиш, мадридликлар учун
«Сантиаго Бернабеу»да ва дунёнинг исталган нуқтасида тўп тепиш — бу катта имтиёз.

Бу йўлни давом эттириш имконияти менда таърифлаб бўлмас ҳиссиётларни уйғотмоқда. Ишонч ва қўллаб-қувватлов учун барчага раҳмат! Сўнгги йилларда биргаликда бошдан кечирган барча ажойиб лаҳзаларни меҳр билан эслайман. Аммо, энг аввало, бизни олдинда кутаётган воқеалар ҳақида ўйлаяпман. Чунки биз биргаликда ҳали кўплаб янги саҳифаларни ёзишимиз керак 🤍»,
— деб ёзди Чуамени ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар