Бугун
17
Ўзбек

Ҳабибга 200 млн доллар эвазига октагонга қайтиш таклиф қилинди

MMA
19 ноябр, 14:37
Жейк Пол UFC собиқ чемпионига ўз таклифини билдирди.
Ҳабибга 200 млн доллар эвазига октагонга қайтиш таклиф қилинди
Foto: Getty Images

MMA промоушени саналган MVP ҳаммуассиси Жейк Пол Ҳабиб Нурмагомедовдан 200 миллион доллар эвазига октагонга қайтишга рози бўлиш-бўлмаслигини сўради. Аммо Ҳабиб бу таклифни рад этди.

Жейк Пол: «Қачон қайтасан? 200 миллион доллар эвазига-чи?»

Ҳабиб Нурмагомедов: «Нима учун қайтишим керак? Менинг жамоамда жуда кўп жангчилар бор, улар — дунёдаги энг яхшилари. Мен ҳеч кимга ниманидир исботлашим шарт эмас. Менга муносиб рақиб йўқ, фақат пул таклиф қилишяпти».

Жейк Пол: «Гап фақат пулда эмас. MVP ва PFL бирлашиши орқали биз ММА оламини яхши томонга ўзгартиряпмиз. Жангчиларга яхшироқ ҳаёт кечириш имкониятини беряпмиз. UFC билан тузган шартномангда қандай шартлар борлигини билмайман, аммо агар сен бизнинг промоушенда жанг қилсанг, бу бутун спорт соҳасида туб бурилиш ясаши мумкин».

Жейк Полга тегишли MVP промоушени ва PFL лигаси 2026 йил июл ойида бирлашди. Бирлашган ташкилотга Жейк Пол ва унинг ҳамкори Накиса Бидарян раҳбарлик қилмоқда.

Бугунги янгиликлар