Аргентина миллий жамоаси ва «Севиля» клубининг собиқ яримҳимоячиси Эвер Банега 38 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Фаолиятимни якунлаётганим 100 фоиз аниқ. Ҳатто Месси мени «Интер Майами»га таклиф қилса ҳам, унга «йўқ» деб жавоб берган бўлардим.
Энди футбол ёшидан ўтдим. Кўплаб клубларда ўйнаётган истиқболли футболчиларнинг ўрнини эгаллашни истамайман», — дея Банеганинг сўзларини келтиради ESPN.
Аргентиналик футболчи фаолияти давомида «Севиля», «Валенсия», «Аш Шабоб», «Нюэллс Олд Бойз», «Бока Хуниорс», «Интер» ва «Атлетико» клублари сафида тўп тепган.
Банега «Севиля» билан уч марта Европа лигаси ғолиби бўлган. «Бока Хуниорс» сафида эса 2007 йилда Либертадорес кубогини қўлга киритган.
Яримҳимоячи Аргентина миллий жамоаси сафида 65 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 8 та голга ассистентлик қилган.
Эвер Банега 38 ёшида фаолиятини якунлади
Футбол
19 ноябр, 12:40
9
«Месси «Интер Майами»га таклиф қилса ҳам, қароримни ўзгартирмайман», дейди футболчи.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади