Бугун
94
Ўзбек

Ўртоқлик ўйини. Аргентина Коста-Рикани 7:0 ҳисобида тор-мор этди

Футбол
17 ноябр, 21:00
    3
Нико Пас, Франко Мастантуоно ва Хулиан Алварес дубл қайд этди, Мак Аллистер эса битта гол урди.
Ўртоқлик ўйини. Аргентина Коста-Рикани 7:0 ҳисобида тор-мор этди
Foto: Getty Images
17.11.2026 FT Халқаро ўртоқлик учрашувлари Аргентина Аргентина 7 : 0 Коста-Рика Коста-Рика

Аргентина миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Коста-Рика устидан йирик 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 8-дақиқасида Нико Пас Энцо Фернандес узатмасидан кейин ҳисобни очди. 35-дақиқада Хулиан Алварес устунликни оширди. 39-дақиқада Пас дубл қайд этди, танаффус арафасида эса Алварес яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда Франко Мастантуоно 48-дақиқада ҳисобни 5:0 га етказди. 78-дақиқада Алексис Мак Аллистер олтинчи голни урди. 89-дақиқада эса Мастантуоно дублини расмийлаштириб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ўртоқлик ўйини
Аргентина — Коста-Рика 7:0
Голлар:
Пас 8, 39, Алварес 35, 43, Мастантуоно 48, 89, Мак Аллистер 78.

Аргентина: Эмилиано Мартинес, Лисандро Мартинес (Тройило, 61), Вега (Талиафико, 61), Хяй (Флако Лопес, 46), Медина (Анселмино, 71), Энцо Фернандес (Алмада, 55), Максимо Перроне, Алексис Мак Аллистер, Хулиан Алварес (Монтиел, 46), Нико Пас (Мастантуоно, 46), Престиани (Жулиано Симеоне, 71).
Коста-Рика: Секейра, Салазар (Жон Руис, 47), Тейлор, Хуан Пабло Варгас, Калво, Кенел Мишел (Алкосер, 46), Сото (Дуглас Лопес, 46), Хосимар Мендес (Кенай Майри, 55), Карлос Мора (Хосеф Мора, 68), Селсо Борхес (Габриел Лейва, 68), Манфред Угальде (Алварадо Морера, 77).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
  • Коста-Рика Коста-Рика
  • Халқаро ўртоқлик учрашувлари Халқаро ўртоқлик учрашувлари
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар