«Манчестер Юнайтед» 16 ёшли ҳужумчи Жей-Жей Габриэлнинг жамоани тарк этаётгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали хабар топган. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.
Манбага кўра, ёш футболчининг «Реал»га трансфери амалга ошади ва унинг ўзи билан барча келишувларга эришилган. Бироқ сешанба куни кечки ҳолатга кўра, манкунианликлар бу борада ҳали расмий хабарнома олмаган эди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, «қизил иблислар» Габриэлнинг трансфери учун 360 минг евро миқдорида товон пули олади. Январ ойига қадар футболчи фақат «Реал»нинг ёшлар жамоасида ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, иқтидорли ҳужумчини «Барселона», «ПСЖ», «Челси», «Манчестер Сити» ва «Бавария» клублари ҳам ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган эди.