Live
9
Ўзбек

Футбол эксперти: «Траффорд Англия миллий жамоасининг асосий дарвозабони бўлиши керак»

Футбол
17 ноябр, 16:14
Жеймс ҳозирда «Лидс» сафида ҳаракат қилмоқда.
Футбол эксперти: «Траффорд Англия миллий жамоасининг асосий дарвозабони бўлиши керак»
Фото: Getty Images

«Эвертон»нинг собиқ скаути Брайан Кинг «Лидс» дарвозабони Жеймс Траффорд Англия миллий жамоасида Жордан Пикфорднинг ўрнини эгаллаши керак, деб ҳисобламоқда.

«Пикфорднинг миллий жамоа сафидаги ўйинлари сонига қарасам, ҳайрон қоламан. Унинг ҳисобида 94 та учрашув бор. Бунинг асосий сабабларидан бири — унда деярли жиддий рақобатчилар бўлгани йўқ.

Ҳозирги вақтда Траффорд ушбу вазифа учун энг муносиб номзод. У камтар йигит, унинг ишга муносабати ва характерини ёқтираман. У хотиржам ва ўз ишини шунчаки бажаради. У худди Гордон Бэнкснинг ўзи», — деди Кинг Football Insider нашрига берган интервюсида.

24 ёшли дарвозабон Англия миллий жамоасининг Мадридда Испанияга қарши ўтказган ва 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувида асосий таркибда майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
Бугунги янгиликлар