«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд Жуд Беллингҳэмни англиялик бошқа футболчилар Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард ва Пол Скоулздан устун эканлигини айтди.
«Беллингҳэм Англия миллий жамоасида Лэмпард, Жеррард ва Скоулздан ўзиб кетди. Уларнинг хизматлари у эришган натижалар билан таққослаб бўлмайди», — деди Фердинанд ўз подкастида.
Қайд этиш жоиз, Жуд инглиз жамоаси сафида 62 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 17 та голли узатма муаллифи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Беллингҳэм «Реал» cафида ҳам муваффақиятли тарзда тўп тепмоқда.