Live
4
Ўзбек

Руни алкоголдан воз кечиб, 6 ойда 19 кг вазн ташлади

Футбол
16 ноябр, 07:24
«МЮ» собиқ ҳужумчиси ҳозирги ҳолати, соғлом турмуш тарзига амал қилаётгани ҳақида гапирди.
Руни алкоголдан воз кечиб, 6 ойда 19 кг вазн ташлади
Foto: Getty Images

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни алкоголдан воз кечиш унинг соғлиғи ва кайфиятига қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

«Олти ойдан бери спиртли ичимлик истеъмол қилмаяпман. Хотиним Колин ҳам бундан хурсанд, чунки оилавий муносабатларимиз анча яхшиланди ва ҳозир ўзимизни бахтлироқ ҳис қиляпмиз. Бу, албатта, жуда муҳим.

Унинг айтишича, ташқи кўринишим ҳам яхшиланган. Руҳий жиҳатдан ҳам ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Ҳозир аҳволим жуда яхши, деб ўйлайман.

Алкоголдан воз кечиш овқатланиш тартибига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ҳозиргидек соғлом овқатланиш тартибига илгари ҳеч қачон амал қилмаганман. Яна мунтазам машғулотларга қайтдим. Буларнинг барчаси бир-бири билан боғлиқ.

Вазн йўқотишнинг ўзи ҳам тери ҳолатига ижобий таъсир қилади. Алкоголдан воз кечиш эса умумий саломатлик учун ҳам фойдали»,
— деди 6 ойда 19 килограмм вазн ташлаган Руни Daily Mail нашрига.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар