Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Жанни Инфантинонинг FIFA президенти лавозимидан кетиши футбол учун фойдали бўлиши мумкинлигини айтди.
«Ҳозир барча ўзгаришлар кераклиги борасида якдил фикрда!
Гўёки Зепп Блаттердан кейин ундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эмасдек эди. Аммо натижада мана шундай ҳолатга дуч келдик.
Албатта, футбол тақдирига бефарқ бўлмаган ва молиявий манфаатларни кўзламайдиган инсонлар бор. Агар шундай инсонлардан бири FIFA президенти бўлса, бу, шубҳасиз, футбол учун фойдали бўларди», — дея Клоппнинг сўзларини келтиради журналист Патрик Бергер.
Клопп: «Инфантино кетиши керак. Гўёки Блаттердан кейин ундан ёмонроқ бўлиш мумкин эмасди»
Футбол
16 ноябр, 06:14
Германия миллий жамоаси устозининг фикрича, футбол тақдирига бефарқ бўлмаган шахс FIFA президенти бўлиши керак.
Foto: Getty Images