«Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити» жамоалари «Бавария» дарвозабони Леонард Прескоттни ўз сафига қўшиб олиш учун курашга киришди.
TEAMtalk нашри хабар беришича, Англиянинг икки гранди 17 ёшли германиялик футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан.
Манбага кўра, клублар ёш дарвозабонга бўлган қизиқишини кучайтирган. Бунга футболчининг «Бавария» билан шартномани узайтириш бўйича музокаралари кутилганидек кечмаётгани сабаб бўлмоқда.
Прескотт Германия грандидан кетиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Бироқ дарвозабон Англия чемпионатига фақат 18 ёшга тўлганидан кейин кўчиб ўтиши мумкин. У 2027 йил сентябр ойида балоғат ёшига тўлади.
Қайд этиш жоиз, футболчининг «Бавария» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.