«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм клубида октябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «қаймоқранглилар» матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги X саҳифасида хабар берди.
Ўтган ойда 23 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида 5 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Англиялик футболчи 2023 йил ёзидан буён «Реал» сафида ўйнаб келмоқда. У ўтган вақт давомида барча мусобақаларда 156 та ўйин ўтказиб, 51 та гол урди ва 37 та голга асссистентлик қилди.
Футболчининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Жуднинг қиймати 160 миллион еврони ташкил этади.
