Бугун
17
Ўзбек

Ислом Аҳмедов: «Дуранг ҳам ёмон эмас, лекин ғалаба учун келгандик»

Футбол
19 ноябр, 15:33
«Андижон» устози «Сурхон»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Ислом Аҳмедов: «Дуранг ҳам ёмон эмас, лекин ғалаба учун келгандик»
Фото: Андижон ПФК
19.11.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Сурхон Сурхон 0 : 0 Андижон Андижон

«Сурхон» ва «Андижон» (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ислом Аҳмедов қатнашди.

- Ўйин оғир кечишини билардик. Сабаби, иккала жамоа ҳам деярли бир хил ўринда эди. Шунинг учун тенг курашлар бўлишини билардик. «Сурхон» жамоасини тўпни яхши назорат қилишини билган ҳолда тайёргарлик кўрдик. Барибир хоҳлайсизми-йўқми, бундай пайтда ўйин тақдирини биргина гол ҳам ҳал қилади. Бугун эхтиёткорлик билан ҳаракатландик. Иккала жамоада ҳам яхши вазиятлар бўлди. Лекин фойдалана олмадик, якунда дуранг бўлди. Футболчимиларимиз борини бериб меҳнат қилишди, уларга катта раҳмат. Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга ҳам миннатдорлик билдираман.

- Ўйин охирларида Ислом Тўхтахўжаев майдондан четлатилди. Шуни ҳисобга олганда, натижадан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

- Эхтиёткорлик билан ҳаракатландик, шунга қарамай, кўплаб вазиятлар ярата олдик. Фақат якунловчи нуқтани қўйишда оқсаяпмиз. Мағлубиятдан кўра дуранг ҳам ёмон эмас. Лекин ғалаба учун келгандик. Шу боис қониқиш ҳосил қилдим, деб айта олмайман. Иккала жамоани мағлубият қониқтирмасди, шу боис фақат ғалаба учун тушгандик.

- Навбатдаги учрашув Ўзбекистон Кубоги яримфинали ҳисобланади. «Локомотив»га қарши ўйинга тайёргарлик режаси қандай олиб борилади?

- Худо хоҳласа, бир кун дам берамиз. Кейин тўпланиб машғулотларга киришамиз. «Локомотив» билан яқинда ҳам ўйнадик ва ўйинларни таҳлил қилиб, яримфиналга астойдил тайёргарлик кўрамиз», - дея Ислом Аҳмедовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Сурхон Сурхон
  • Андижон Андижон
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар