Бугун
17
Ўзбек

Родригонинг собиқ клуби уни ижарага олмоқчи

Футбол
19 ноябр, 15:00
Бразилиялик ҳужумчи айни вақтда жароҳатидан тикланмоқда.
Родригонинг собиқ клуби уни ижарага олмоқчи
Foto: Getty Images

«Сантос» 2027 йилнинг биринчи ярми учун ҳужумчи Родриго Гоэсни ижарага олиш мақсадида «Реал» билан норасмий музокаралар бошлади. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, «қироллик клуби» 25 ёшли вингернинг жамоани тарк этиши вариантини ҳеч қандай ҳолатда кўриб чиқмаяпти. Мадридликлар раҳбарияти Родриго май ойига қадар жароҳатидан тикланиб, жамоанинг ҳужум чизиғига ёрдам беришини кутмоқда.

Родриго «Сантос» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилда айнан шу клубдан «Реал» сафига ўтган.

2026 йил март ойи бошида Ла Лига доирасидаги «Хетафе»га қарши баҳсда бразилиялик ҳужумчининг ўнг тизза олдинги хочсимон боғлами узилганди. Шу сабабли у 2025/2026 йилги мавсумнинг қолган қисмини ҳамда 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Сантос Сантос
Бугунги янгиликлар