Бугун
17
Ўзбек

«МЮ» майдонга теннис коптокларини отган тўрт мухлисга стадионга киришни тақиқлади

Футбол
19 ноябр, 15:45
Улар «Рома» билан ўйинда клуб раҳбариятига норозилик белгиси сифатида шундай қилишганди.
«МЮ» майдонга теннис коптокларини отган тўрт мухлисга стадионга киришни тақиқлади
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» тўрт нафар мухлиснинг стадионга киришини тақиқлади. Бунга уларнинг ноябр ойида Чемпионлар лигаси доирасидаги «Рома»га (3:2) қарши ўтказилган бееллашув вақтида клуб эгаларига қарши норозилик сифатида майдонга теннис коптокларини отишгани сабаб бўлди. Бу ҳақда The Athletic журналисти Дэвид Орнштейн хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, камида бир мухлис «буюмларни майдонга отиш» қоидасини бузгани учун уч йил муддатга стадионга киришдан маҳрум қилинган.

«Манчестер Юнайтед» раҳбариятининг позициясига кўра, майдонга турли буюмларни отиш ҳолатларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш лозим. Бу ҳаракат стадион қоидаларига доимо зид бўлиб келган.

Шунингдек, бундай ҳолатлар инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкинлиги сабабли клуб ушбу масалада қатъий чоралар кўришга қарор қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар