Украина футбол ассоциацияси (UFA) президенти Андрей Шевченко ижара асосида «Тоттенҳэм»да тўп тепаётган, аслида «Челси»га тегишли бўлган вингер Михаил Мудрикнинг допинг билан боғлиқ вазият юзасидан билдирган айбловларига муносабат билдирди.
Футболчи 2024 йил декабр ойида дисквалификация қилинган эди. У тақиқланган модда унинг организмига Украина миллий жамоаси ихтиёрида бўлган вақтда тушган бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
«Бу — ўз вазифасини ҳалол ва профессионал тарзда бажараётган ходимларимизга нисбатан асоссиз туҳмат.
Михаил Мудрик четлатилганидан сўнг унинг вакиллари бир неча бор UFA'га мурожаат қилиб, допинг намунасида мелдоний пайдо бўлиши учун масъулиятни ўз зиммасига оладиган ходимни сунъий равишда топишни таклиф қилишган. UAF бу таклифни рад этди, чунки бундай ёндашув иш фаолиятимиз тамойилларига зид.
Михаилнинг вакиллари томонидан билдирилган айбловлар кўплаб текширув ва ўрганишлардан сўнг ўз тасдиғини ёки далилини топмади. Тергов жараёни ҳамда WADA ва Англия футбол ассоциацияси билан эришилган якуний келишув ҳам буни тасдиқлайди», — дея Шевченконинг сўзларини келтиради Украина оммавий ахборот воситалари.
Шевченко допинг масаласида Украина ФА'ни айбдор қилган Мудрикка жавоб қайтарди
Футбол
19 ноябр, 16:07
Унинг таъкидлашича, футболчининг вакиллари «сувдан қуруқ чиқиш» учун ғалати таклифлар беришган.
Foto: Getty Images