Бугун
17
Ўзбек

Украина миллий жамоасида расмий баҳслардаги энг тезкор гол рекорди янгиланди

Футбол
17 ноябр, 23:40
    1
Даниил Сикан Грузияга қарши баҳснинг 53-сониясида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Украина миллий жамоасида расмий баҳслардаги энг тезкор гол рекорди янгиланди
Foto: Getty Images
17.11.2026 FT УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси Украина Украина 1 : 0 Грузия Грузия

Украина миллий жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Грузияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳсдаги ягона голга ҳужумчи Данил Сикан муаллифлик қилди. Учрашув бошланганидан атиги 53 сония ўтиб рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу гол Украина миллий жамоаси тарихида расмий баҳсларда қайд этилган энг тезкор гол бўлди. Бунгача жамоа сафида бундан ҳам тезроқ гол урилган, бироқ ушбу натижалар ўртоқлик баҳсларида қайд этилган.

Жумладан, Андрей Ярмоленко ўртоқлик баҳсларидан бирида 15-сонияда, Сергей Ребров эса 46-сонияда рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Маълумот учун, Украина миллий жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичини учинчи ўринда якунлади. Венгрия ва Шимолий Ирландия жамоалари гуруҳда ундан юқорироқ поғоналарни эгаллади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Украина Украина
  • Грузия Грузия
  • УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси УЭФА Миллатлар лигаси. Б лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар