Швеция миллий жамоаси Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Босния ва Ҳерсеговинани 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Скандинавияликлар сафида Виктор Гокереш иккита гол уриб, дубл қайд этди. Ҳар икки гол пеналти орқали киритилди.
Ушбу натижа Гокерешга Миллатлар лигасида янги рекорд ўрнатиш имконини берди. У мусобақа тарихида кетма-кет саккизта баҳсда гол урган илк футболчига айланди.
Швеция миллий жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида 17 ноябр, сешанба куни сафарда Полшага қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Гокереш «Арсенал» сафида ҳужумчи сифатида тўп тепмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади