Бугун
17
Ўзбек

Пуйол Андорра клуби директорига айланди

Футбол
19 ноябр, 16:30
«Барселона» собиқ сардори «Интер Эскалдес»нинг ривожланишига ёрдам беради.
Пуйол Андорра клуби директорига айланди
Foto: Getty Images

«Барселона» ва Испания миллий жамоасининг собиқ сардори Карлес Пуйол Андорранинг «Интер Эскалдес» клубига халқаро футбол ҳамда алоқалар бўйича директор этиб тайинланди.

«Хуш келибсан, Карлес Пуйол!

Карлес Пуйол клубимизга халқаро футбол ва алоқалар бўйича директор сифатида қўшилмоқда. Унинг жамоамизга келиши клубнинг институционал ривожланишидаги янги қадам ҳисобланади»,
— дейилади клуб матбуот хизмати томонидан X ижтимоий тармоғида эълон қилинган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли Пуйол 2014 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. У бутун фаолиятини «Барселона» сафида ўтказган.

Собиқ ҳимоячи каталонияликлар билан биргаликда олти марта Испания чемпиони бўлган ва уч бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Испания миллий жамоаси билан эса Европа ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Inter Club d'Escaldes Inter Club d'Escaldes
Бугунги янгиликлар