Live
7
Ўзбек

«Вилярреал» — Ямал энг кўп гол урган жамоа

Футбол
21 ноябр, 01:55
    2
Ламин фаолиятидаги ягона ҳет-трикни ҳам айнан шу клубга қарши баҳсда расмийлаштирган.
«Вилярреал» — Ямал энг кўп гол урган жамоа
Фото: FC Barcelona
22.11.2026, 08:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Вильярреал Вильярреал

Испания чемпионатининг 13-турида «Барселона» ўз майдонида «Вилярреал»ни қабул қилади. Ушбу учрашув арафасида каталонияликлар вингери Ламин Ямалнинг рақибга қарши статистикаси эътибор марказига тушди.

Barça Universal нашрининг таъкидлашича, «Вилярреал» Ямал учун энг қулай рақиб ҳисобланади. Испаниялик футболчи ушбу жамоага қарши ўтказган 6 та учрашувида 5 та гол урган.

Қизиғи, 19 ёшли футболчи профессионал фаолияти давомида ҳеч бир жамоа дарвозасини «Вилярреал»никидан кўпроқ ишғол қилмаган.

Бундан ташқари, Ямал фаолиятидаги ягона ҳет-трикни ҳам айнан «сариқ сувости кемаси»га қарши баҳсда расмийлаштирган.

Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда «Барселона» етакчиларидан бирига айланган Ямал барча мусобақалар доирасида 16 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у 13 та гол уриш билан бирга, 12 та голли узатмани ҳам амалга оширди.

«Барселона» ва «Вилярреал» ўртасидаги учрашув эртага, 22 ноябр куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланиши режалаштирилган.

Аввалроқ Ямал ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар