Live
7
Ўзбек

Араухо «Ливерпул»нинг 55 миллион евролик таклифига изоҳ берди

Футбол
21 ноябр, 05:00
Уругвайлик ҳимоячи келажаги борасида ҳозирча аниқ бир қарорга келмаганини билдирди.
Араухо «Ливерпул»нинг 55 миллион евролик таклифига изоҳ берди
Foto: Getty Images

«Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухо «Ливерпул»га ўтиши мумкинлиги ва унинг шартномасидаги 55 миллион евролик товон пули банди ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу ҳақда гапириш учун ҳали жуда эрта. Мен ҳар бир кунни ўз ҳолича қабул қилишга, ундан завқланишга ва ўзим энг яхши кўрадиган иш билан шуғулланишга ҳаракат қиламан.

Олдинда ҳали узоқ йўл бор ва бу масала фақат бир кишига боғлиқ эмас», — дея футболчининг сўзларини келтиради Тhe Athletic.

Маълумот учун, Араухо ушбу мавсум аввалида инглиз клуби сафига келиб қўшилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар