Live
8
Ўзбек

«Ман Сити» 34 кундан бери ғалаба қозона олмаяпти

Футбол
21 ноябр, 11:15
«Шаҳарликлар»нинг сўнгги ғалабаси 17 октябр куни қайд этилган. Кейинги рақиб — «Арсенал».
«Ман Сити» 34 кундан бери ғалаба қозона олмаяпти
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 1 : 1 Фулхэм Фулхэм

«Манчестер Сити» Англия Премер-лигасининг 11-турида «Фулҳэм» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа, Энцо Мареска бошқарувидаги жамоа чемпионат доирасида кетма-кет 4 та баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Ушбу серия давомида «шаҳарликлар» «Астон Вилла»га (1:2), «Брайтон»га (0:1) ва «Ноттингҳэм Форест»га (1:3) имкониятни бой берди. Сўнгги турда эса «Фулҳэм» билан дуранг қайд этди.

«Манчестер Сити» АПЛдаги охирги ғалабасини 17 октябр куни «Ипсвич»га қарши баҳсда қўлга киритган. Ўшанда жамоа 3:2 ҳисобида зафар қучган.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» кейинги турда 29 ноябр куни сафарда «Арсенал» билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Фулхэм Фулхэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар