Live
7
Ўзбек

Рафаел Надал «Реал» директорлар кенгаши аъзоси этиб сайланди

Футбол
21 ноябр, 10:00
Афсонавий теннисчи овоз беришда 99,5 фоиз қўллаб-қувватловга эга бўлди.
Рафаел Надал «Реал» директорлар кенгаши аъзоси этиб сайланди
Foto: Getty Images

Рафаел Надал «Реал» директорлар кенгашининг янги аъзоси этиб сайланди. Мадрид клубининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, испаниялик собиқ теннисчи 99,5 фоиз овоз олди. Бу ҳақда «Реал» расмий сайти хабар берди.

Надал узоқ йиллардан буён «Реал»нинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. У профессионал теннисчи сифатида «Катта дубулға» туркумидаги 22 та турнирда ғалаба қозонган. Ушбу кўрсаткич бўйича ундан фақат Новак Жокович олдинда — сербиялик спортчи ҳисобида 24 та чемпионлик бор.

Маълумот учун, «Реал» Испания чемпионатининг 12-туридан кейин 30 очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Мадридликлар пешқадам «Барселона»дан 3 очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 21 ноябр куни Ла Лиганинг 13-тури доирасида ўз майдонида «Селта»ни қабул қилади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар