Live
4
Ўзбек

«Борнмут» қаторасига 9 та ғалабага эришиб, ўз тарихидаги энг яхши серияни қайд этди

Футбол
21 ноябр, 15:46
Розе жамоаси бу оралиқда «МЮ», «Милан» ва «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда енгишни уддалади.
«Борнмут» қаторасига 9 та ғалабага эришиб, ўз тарихидаги энг яхши серияни қайд этди
Foto: Bournemouth
21.11.2026 FT Англия Премер-лигаси Борнмут Борнмут 2 : 0 Ноттингем Форест Ноттингем Форест

«Борнмут» клуби ўз тарихидаги энг узоқ ғалабали серияни қайд этди.

Марко Розе жамоаси АПЛнинг 11-турида «Ноттингҳэм Форест»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу «олчалар»нинг кетма-кет тўққизинчи ғалабаси бўлди. Клуб тарихида ҳали бундай узоқ ғалабали серия кузатилмаган.

9 та ғалабанинг 4 тасида «Борнмут» йирик ҳисобда зафар қучди. Жамоа «Манчестер Юнайтед», «Милан», «Астон Вилла» ва «Штурм» дарвозасига жавобсиз учтадан тўп киритди.

Ўтган 9 та баҳсдаги умумий тўплар нисбати — 23:2.

«Борнмут»нинг кейинги рақиби Европа лигаси доирасида «Селта» бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Ноттингем Форест Ноттингем Форест
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар