Live
4
Ўзбек

Энрике ғалабали серия бўйича «Барса»даги рекордини янгилади

Футбол
21 ноябр, 18:10
Испаниялик мутахассис «ПСЖ» фаолиятидаги энг яхши серияни қайд этмоқда.
Энрике ғалабали серия бўйича «Барса»даги рекордини янгилади
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Лига 1 Франция Ницца Ницца 2 : 3 ПСЖ ПСЖ

Луис Энрике «Пари Сен-Жермен» бош мураббийи сифатида сўнгги 12 та расмий баҳснинг барчасида ғалаба қозонди.

Жамоа Францияда Лига 1нинг 11-турида «Ницца»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бу 56 ёшли испаниялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги энг узоқ ғалабали серия ҳисобланади.

Энрикенинг аввалги энг яхши натижаси 2015 йил январ-феврал ойларида «Барселона» билан қайд этилган бўлиб, ўшанда мураббий кетма-кет 11 та ғалабага эришган эди.

Маълумот учун, «ПСЖ» Лига 1да 11 та ўйинда 26 очко тўплаб, пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Лилл»ни 5 очкога ортда қолдирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ницца Ницца
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар