Бугун
17
Ўзбек

«Бавария» собиқ ҳимоячиси «Гавр» бош мураббийига айланди

Футбол
13 ноябр, 00:00
Жамоа Лига 1да сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
«Бавария» собиқ ҳимоячиси «Гавр» бош мураббийига айланди
Foto: Havre

Валериен Исмаэл Франция чемпионатида иш бошлади.

Страсбург шаҳрида туғилган мутахассис «Гавр» клубининг бош мураббийи этиб тайинланди. 51 ёшли мураббий билан шартнома мавсум охирига қадар тузилди.

«Бавария»нинг собиқ ҳимоячиси фаолияти давомида аввал «Блэкберн», «Уотфорд», «Бешиктош», «Вест Бромвич», «Волфсбург» ва бошқа клубларда бош мураббий сифатида ишлаган.

«Гавр» клуби ноябр ойи бошида Дидие Дигар билан ҳамкорликни тўхтатган эди. Жамоа Лига 1да 10 та ўйинда атиги 2 очко тўплаб, сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Гавр Гавр
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар