Live
4
Ўзбек

Непомняший: «Карлсен турнирдан четлатилиши керак эди!»

Бошқалар
21 ноябр, 15:22
Норвегиялик гроссмейстернинг Total Chess турниридаги айрим партияларни ўйнамагани норозиликларга сабаб бўлди.
Непомняший: «Карлсен турнирдан четлатилиши керак эди!»
Foto: UzChess

Гроссмейстер Ян Непомняший Магнус Карлсеннинг Бибисара Ассаубаева ва Владислав Артемеевга қарши партияларни атайлаб ўтказиб юборганини кескин танқид қилди.

«Менимча, бундай ҳолатда ўйинчи турнирдан четлатилиши керак. Техник йиғилишда айнан шу масалани кўтаргандим ва бизга барча партияларни ўйнаш мажбурий экани айтилганди. Аммо, айтганларидек, қоидалар ҳамма учун бир хил эмас», — деди Непомняший ChessBase India нашрига берган интервюсида.

Унинг фикрича, Карлсеннинг бу ҳаракати нафақат рақибларига, балки ташкилотчилар ва томошабинларга нисбатан ҳам ҳурматсизликдир.

UzChess ёзишича, Непомняший ҳакамлар вазиятга аралашиши керак бўлганини таъкидлаб, юз берган воқеани «жирканч ҳолат» деб баҳолади.

Бугунги янгиликлар