«Реал» президенти Флорентино Перес Мадрид клуби ва «Барселона»га нисбатан ҳакамлик қарорлари статистикасини келтирди.
«Реал» аъзоларининг умумий йиғилишида сўзга чиққан Перес Каталония клубининг Ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага кўп йиллар давомида пул тўлагани билан боғлиқ «Негрейра иши»ни яна бир бор тилга олди.
«Айрим манбалар хабар беришича, бу тўловлар ҳатто 2001 йилгача бошланган бўлиши мумкин. Мен ҳам бошқалар қаторида бу ҳақда фақат 2023 йилда матбуот орқали хабар топдим.
Масалан, қизил карточкалар билан боғлиқ ғайритабиий статистика шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Сўнгги ўн йил ичида «Барселона» рақибларидан бир киши кўп бўлиб, жами 862 дақиқа ўйнаган. «Реал»да эса бу кўрсаткич салбий.
VAR тизими жорий этилганидан буён видеҳакамлар аралашуви натижасида «Реал»нинг 42 та голи бекор қилинди. Бу «Барселона»никидан (19 та) икки баравардан ҳам кўп.
Буларнинг барчаси Ла Лиганинг бефарқлиги фонида содир бўлмоқда. Бу мавсумда Негрейра даврида лавозими кўтарилган 21 нафар ҳакам фаолият юритмоқда. Шунча воқеадан кейин ҳам уларнинг яна устимиздан шикоят қилишига қаранг!» — дея Переснинг сўзларини келтиради AS.
Перес: «Сўнгги 10 йилда «Барса» 862 дақиқа давомида рақибларидан кўп ўйнади»
Футбол
21 ноябр, 17:45
«Реал» президенти клуб аъзоларининг йиғилишида «Негрейра иши»ни яна бир бор тилга олди.
Foto: Getty Images