Live
4
Ўзбек

Нодирбек Абдусатторов Total Chess турнирини 23-ўринда якунлади

Бошқалар
21 ноябр, 17:50
Ўзбекистонлик гроссмейстер муваффақиятсиз турнир ўтказди.
Нодирбек Абдусатторов Total Chess турнирини 23-ўринда якунлади
Foto: Total Chess

Будапештдаги Total Chess турнирининг умумий жадвалида Нодирбек Абдусатторов 24 шахматчи орасида 23-ўринни эгаллади.

Ўзбекистонлик гроссмейстер бу натижа орқали 11 000 АҚШ доллари ишлаб олди.

Турнирнинг асосий қисми Нодирбек учун омадсиз кечди. Блитцдаги дастлабки 9 та туода у 2,5 очко билан 22-ўринда қолди. Тезкор классика бўйича А гуруҳида эса 10 партиядан фақат биттасини ютди, олти марта дуранг ўйнади ва уч марта ютқазди. 9 очко билан гуруҳда олтинчи бўлган Нодирбек 21–24-ўринлар учун баҳсларга йўл олди.

Ўрин баҳсларининг яримфиналида Рамешбабу Праггнанандҳа ундан ҳар икки куни устун келди. Нодирбек аввал 9:11 ҳисобида ютқазди. Иккинчи куни тезкор классика олдидан 8,5:3,5 ҳисобида олдинда эди, аммо Праггнанандҳанинг ҳал қилувчи партиядаги ғалабаси ҳисобни 8,5:11,5 га айлантирди. Шундан кейин Нодирбек учун энг юқори мумкин бўлган натижа 23-ўрин эди. Вайшалига қарши икки кунлик ғалаба билан у шу натижага эришди.

Мусобақа ғолиблиги эронлик Алиризо Фирузжага насиб этди. У 80 000 АҚШ доллари билан мукофотланди.

Бугунги янгиликлар