Live
12
Ўзбек

Моуринио «Реал» мухлислари ҳақида: «Мен ҳеч кимни танқид қилганим йўқ»

Футбол
22 ноябр, 06:30
Мутахассис футболчилар мухлисларнинг норозилигига ҳам муносиб муносабат билдиришни билиши кераклигини таъкидлади.
Моуринио «Реал» мухлислари ҳақида: «Мен ҳеч кимни танқид қилганим йўқ»
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Сельта Сельта

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Сантяго Бернабеу» стадионида мухлисларнинг жамоани қўллаб-қувватлаши ҳақида фикр билдирди. Португалиялик мутахассис футболчилар мухлислар норозилигини ҳам қабул қила олиши муҳимлигини қайд этди.

«Мен ҳеч кимни танқид қилганим йўқ. Менимча, буни тушундингиз. Ҳеч қачон бундай қилмаган бўлардим. Мухлислар — бу клубнинг ўзи. Энг муҳими ҳам улар. Аммо бундай шароитда ўйнаш қийинроқ. Сени қўллаб-қувватлашаётганида майдонга тушиш, стадион сенга қарши бўлганидан кўра анча осон.

Сафарда мухлислар сенга қарши бўлса, бу ажойиб — ҳатто қўшимча мотивация ҳам беради. Аммо ўз майдонингда вазият анча мураккаб. Бундай ҳолатларга бардош беришни билиш керак. Албатта, бу ёрдам бермайди, бироқ нима бўлишидан қатъи назар, ўйинни давом эттира олиш муҳим.

«Реал» футболчисининг фазилатларидан бири ҳам шунда — бундай босимга доц. бериш, қўрқмасдан ўйинни давом эттириш ва таваккал қилиш», — дея Моуринионинг сўзларини клуб расмий сайти келтиради.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» шанба куни Ла Лига 13-тури доирасида ўз майдонида «Селта»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Сельта Сельта
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар