«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоанинг ушбу мавсумдаги истиқболларига оптимистик руҳда қарамоқда. Унинг фикрича, 2026/27 йилги мавсум каталонияликлар учун муваффақиятли бўлиши керак.
«Ушбу йил «Барселона» йили бўлиши керак. Мураббий, унинг штаби ва тиббий ходимлар буни яхши тушуниб турибди. Энг муҳими, жамоанинг ўзи, футболчилар ҳам буни англамоқда.
Таркибимизни ҳар йили кучайтириб бормоқдамиз. Ушбу мавсумда жамоани янада рақобатбардош қилган футболчилар сафимизга қўшилди. Бизда икки-уч хил позицияда ўйнай оладиган футболчилар бор, бу эса соғлом рақобатни юзага келтиради.
Мураббийнинг вазифаси — барчага, жумладан, ўзига ҳам, ягона жамоа эканимизни англатиш. Ушбу мавсум олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун бор эътиборимизни жамлаганмиз», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Мundo Deportivо.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 22 ноябр, якшанба куни Ла Лига доирасида «Вилярреал»га қарши майдонга тушади.