MLS плей-офф босқичидан ўрин олган «Интер Майами» ҳамда «Коламбус» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Майдон эгалари сафида Лионел Месси ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди, аммо гол ёки ассист қайд этмади.
Қайд этиш лозим, ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 28 ноябр куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 06:00 да старт олади.
MLS, плей-офф босқичи.
Интер Майами — Коламбус 0:3
Голлар: Тапия 9 (пен), 58 (дубл), Ҳабруне 52.
Интер Майами — Сент-Клейр, Фрэй (Мура 77), Каземиро, Микаэл, Лужан, де Паул, Брайт (Шоу 62), Сеговия (Кайседо 67), Бертераме, Месси, Суарес (Галарза 46).
Четлатиш: Лужан 36 (Интер Майами).
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади