Live
1
Ўзбек

Каземиро Месси билан бир жамоада ўйнашдан завқланишини айтди

Футбол
21 ноябр, 09:00
Бразилиялик яримҳимоячи аргентиналик футболчи билан майдонда бир сафда бўлиш катта шараф эканини таъкидлади.
Каземиро Месси билан бир жамоада ўйнашдан завқланишини айтди
Foto: Getty Images

«Интер Майами» яримҳимоячиси Каземиро саккиз карра «Олтин тўп» соҳиби Лионел Месси билан бир жамоада тўп тепишдан завқланишини билдирди. У аргентиналик футболчи билан ўйнаш кўп нарсани осонлаштиришини таъкидлади.

«Биз буни ҳар доим ҳам англайвермаймиз, аммо Лео билан бирга ўйнаш ҳамма нарсани осонлаштиради. Мен учун энг ажойиб жиҳати ҳам шу — у билан майдонда ҳаммаси енгилроқ кечади.

Ростини айтсам, бундан жуда катта завқ оляпман. Бундай дейишимнинг сабаби, аввал унга қарши ўйнаб, кўп азият чекканман. Энди бир жамоада эканимиздан хурсандман ва у билан бирга ўйнашдан завқланяпман. Унинг ёнида тўп тепиш ва жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшиш мен учун шараф ва фахр», — деди Каземиро МЛСнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган видеода.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
Бугунги янгиликлар