«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси МЛСда энг кўп маош олувчи футболчи ҳисобланади.
МЛС футболчилари касаба уюшмаси 2026 йил октябр ҳолатига кўра, футболчиларнинг маошлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Аргентиналик 39 ёшли футболчи бонуслар ва бошқа даромад манбаларини ҳисобга олмаган ҳолда, йилига кафолатланган 28,33 миллион доллар маош олади. 2025 йилда бу кўрсаткич 20,45 миллион долларни ташкил этган. Шунингдек, йиллик маоши 10 миллион доллардан юқори бўлган футболчилар сони беш нафарга етди.
МЛСда энг кўп маош олувчи 5 нафар футболчи:
1. Лионел Месси («Интер Майами») — 28,33 миллион доллар
2. Роберт Левандовски («Чикаго Файр») — 19,51 миллион доллар
3. Антуан Гризманн («Орландо Сити») — 13,94 миллион доллар
4. Сон Ҳён Мин («Лос-Анжелес») — 11,25 миллион доллар
5. Бреэл Эмболо («Атланта Юнайтед») — 10,81 миллион доллар
МЛСда футболчилар маоши учун энг кўп маблағ сарфлайдиган 5 та клуб:
1. «Интер Майами» — 59,37 миллион доллар
2. «Чикаго Файр» — 41,29 миллион доллар
3. «Атланта Юнайтед» — 38,35 миллион доллар
4. «Лос-Анжелес Гэлакси» — 34,91 миллион доллар
5. «Лос-Анжелес» — 32,91 миллион доллар
Месси — МЛСда энг кўп маош олувчи футболчи (топ-5)
Футбол
19 ноябр, 23:56
5
Энг кўп маош олувчи ўйинчилар ва энг кўп маош тўлайдиган клублар бешлиги эълон қилинди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади