Live
10
Ўзбек

Месси MLS тарихида кетма-кет икки мавсум энг яхши тўпурар бўлган биринчи футболчига айланди

Футбол
7 ноябр, 23:00
    13
Лео 2026 йилги мунтазам чемпионатда 31 учрашув ўтказиб, 26 та гол урди.
Месси MLS тарихида кетма-кет икки мавсум энг яхши тўпурар бўлган биринчи футболчига айланди
Фото: Getty Images
07.11.2026 FT MLS USA Интер Майами Интер Майами 3 : 3 Шарлотт Шарлотт

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси MLS тарихида кетма-кет икки мавсум энг яхши тўпурар бўлган биринчи футболчига айланди.

39 ёшли аргентиналик юлдуз 2026 йилги мунтазам чемпионатда 31 учрашув ўтказиб, 26 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Ушбу натижа унга тўпурарлар пойгасида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди.

2-ўринни «Даллас» ҳужумчиси Петар Муса эгаллади. У 30 та ўйинда рақиблар дарвозасини 22 марта ишғол қилди ва Мессидан 4 та голга ортда қолди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2025 йилги мавсумда ҳам MLSнинг энг яхши тўпурари бўлган эди. Ўшанда аргентиналик футболчи чемпионат давомида 29 та гол урган.

Шу тариқа, Месси MLS тарихида ҳеч бир футболчи эриша олмаган натижани қайд этиб, мусобақа рекордларидан яна бирини ўз номига ёздириб қўйди.

Аввалроқ Мессининг «Нюэллс Олд Бойс»га қайтмоқчи эмаслиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Шарлотт Шарлотт
  • MLS USA MLS USA
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар