«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси фаолиятидаги 937-голини урди.
Аргентиналик футболчи MLS доирасидаги «Ню-Ингленд»га қарши баҳсда (2:1) голли узатма бериб, жамоасига ғалаба келтирган голни ҳам урди.
39 ёшли Месси шу тариқа фаолияти давомидаги голлари сонини 937 тага етказди. У клублар ва Аргентина миллий жамоаси сафида 1184 та учрашувда майдонга тушиб, 428 та ассист ҳам амалга оширган.
Фаолиятидаги голлар сони бўйича Криштиану Роналду Мессидан олдинда. «Ан Наср»нинг 41 ёшли ҳужумчиси 1343 та ўйинда 985 та гол урган ва 261 марта ассист муаллифи бўлган.
Месси эса Роналдуга нисбатан 159 та кам ўйин ўтказган ҳолда, голлар фарқини 48 тагача қисқартиришга муваффақ бўлди.