«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛнинг 9-турида «Ливерпул» майдонида 1:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан кейин жамоасини мақтади.
Қайд этиш лозим, лондонликлар ушбу стадионда 14 йилдан буён рақибини юта олмаётган эди.
«Бу ғалаба клубимизга алоқадор барча инсонлар учун. 14 йил — жуда узоқ вақт. Яқиндаги воқеалар, жумладан, «Флитвуд»дан учралган мағлубият бизда курашиш иштиёқини уйғотиб, ўз кучимизга ишончни мустаҳкамлади. Бугун жамоа кўрсатган ўйин эса ажойиб бўлди», — деди Артета.
Мураббийнинг айтишича, баҳс айрим пайтларда секин кечган бўлса-да, «Арсенал» 6-7 та голли вазият яратди. Жамоа қанотларда агрессив ўйнаб, юқори прессинг қилди.
У ноаниқ пас ёки муваффақиятсиз узатма ўйинни дарҳол ўзгартириб, рақибга тезкор ҳужум учун имконият беришини таъкидлади.
Шундай вазиятларда жамоасининг кўрсатган ўйинини Артета юқори баҳолади.