Бугун
31
Ўзбек

Моуринио: «Жамоа катта фидойилик кўрсатмоқда. Ҳатто Мбаппе ҳам прессингда фаол»

Футбол
1 ноябр, 14:45
    6
«Реал» устози Сантандердаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Моуринио: «Жамоа катта фидойилик кўрсатмоқда. Ҳатто Мбаппе ҳам прессингда фаол»
Foto: Getty Images
01.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Racing Santander Racing Santander 0 : 3 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио Ла Лига 11-тури доирасида «Расинг» майдонида қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан (3:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳисоб 3:0 бўлиб турганида ҳам мухлислар ўз жамоасини олдинга ундашда давом этишди. Шу боис ўйин охиригача хавф сақланиб турди. Биз яратган голли вазиятларни ҳисобга олсак, 4:0 ёки 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Аммо вазият бошқача тус олиши ҳам мумкин эди: рақиб ҳеч бўлмаганда битта гол урганида, янада фаолларди.

Юқори прессингдан фойдаландик. «Расинг» ҳам ўз майдонига келган барча жамоаларга қарши айнан шундай ўйнайди. Шунга қарамай, биз учун жуда оғир ўтган ҳафтадан кейин яна бир ғалабани қўлга киритишга муваффақ бўлдик.

Ҳозир барча футболчилар Беллингҳэм ва Диоманде ҳимояда ҳаракат қилгани каби ўйнашмоқда. Ҳатто Мбаппенинг ҳам прессингда фаол иштирок этганини кўрдим. Жамоа катта фидойилик кўрсатмоқда, ўсишда давом этяпти ва яхши футбол намойиш қилмоқда.

Фикримча, яратаётган вазиятларимиз сонини ҳисобга олсак, кўпроқ гол уришимиз керак. Бундай ўйиндан чин дилдан мамнунман. Ҳужумкор футболчилар жамоа манфаати учун ўзларини аямасликка тайёр бўлишса, бу бутун жамоага ёрдам беради. Бу — жуда қимматли уч очко.

Дастлаб менга тушунарсиз бўлган айрим жиҳатларни энди англаб боряпман. Футболчилар ҳам мени мураббий сифатида яхшироқ таниб олишмоқда. Улар талабларимнинг қайсилари мажбурий эканини тушуна бошлашди.

Футболчилар ва мураббийлар штаби ўртасида мустаҳкам инсоний муносабатлар шаклланди. Ғояларим уларнинг индивидуал фазилатлари билан уйғунлашмоқда. Биз тўғри йўлдамиз»,
— дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Racing Santander Racing Santander
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар