«Барселона» дарвозабони Жоан Гарсия «Алавес»га қарши (6:1) учрашувда ҳимоячиларнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Бундай ҳимоя чизиғи билан ўйнаш, албатта, ғалати эди. Лекин Френки ва Брайан ўз вазифаларини аъло даражада бажаришди.
Улар ҳар қандай позицияда ҳам ўзини кўрсата олишини намойиш этишди», — дея Жоан Гарсиянинг сўзларини келтиради Barca Universal нашри.
Қайд этиш лозим, жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик ҳимоя чизиғида икки нафар таянч яримҳимоячисидан фойдаланишга мажбур бўлди.
Марказда Френки де Йонг, ўнг қанотда эса асосий жамоа сафидаги илк учрашувини ўтказган Брайан Фариняс ҳаракат қилди.
Маълумот ўрнида, «Барселона» 11 турдан сўнг 30 очко жамғарган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа навбатдаги беллашувни Чемпионлар Лигаси доирасида «Астон Вилла»га қарши ўтказади.