«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоаси «Алавес»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этганига қарамай, рақибнинг ўйин охирида урган голидан норози бўлди.
Каталонияликлар Ла Лига доирасидаги баҳсда 84-дақиқада гол ўтказиб юборди. Фликнинг айтишича, танаффус пайтида жамоа иккинчи бўлимда ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлашни мақсад қилган.
Шунга қарамай, «Алавес» ўйиннинг сўнгги қисмида гол уриб, бу режани амалга оширишга йўл қўймади. Мутахассиснинг таъкидлашича, футболчилар ҳам ўтказиб юборилган голдан мамнун эмас.
«Танаффусда дарвозамизни дахлсиз сақлашни хоҳлаётганимиз ҳақида гаплашгандик. Иккинчи бўлимда ҳам худди шундай кайфиятни сақлаш муҳим эди.
Ўтказиб юборилган голдан мен ҳам, футболчиларнинг ўзи ҳам норози», — деди Флик. Маълумот ўрнида, ушбу ғалабадан сўнг «Барселона» турнир жадвалида 30 очко билан яна пешқадамга айланди. «Алавес» эса 12 очко тўплаб, 8-поғонадан жой олган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади