Live
2
Ўзбек

Ямалнинг отаси: «Мени ўғлимнинг исми билан аташни бас қилинг»

Футбол
1 ноябр, 01:30
    23
Мунир Насрауи ўғлининг исми ва фамилиясига ойдинлик киритди.
Ямалнинг отаси: «Мени ўғлимнинг исми билан аташни бас қилинг»
Фото: Getty Images

«Барселона» юлдузи Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи ўзига ва ўғлига қандай мурожаат қилиш тўғри эканини тушунтирди.

«Мени Ямал деб аташни бас қилинг. Мен Ямал эмасман! Ямал фамилия эмас. Ўғлимнинг фамилияси — Насрауи Эбана, исми эса Ламин Ямал», — дея изоҳ берди 19 ёшли вингернинг отаси.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига доирасида «Барселона» ўз майдонида «Алавес»ни йирик 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ямал эса дубл қайд этиб, яна бир ассист ҳам амалга оширди.

Маълумот ўрнида, каталонияликлар Ла Лига турнир жадвалида 30 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Аввалроқ «Олтин тўп» топшириш маросимидан кейин Ямалнинг отаси Мунир Насрауи бир қатор можароли воқеалар марказида қолган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

23 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар