Live
2
Ўзбек

Флик «Барса»да 100-ғалабасига эришди

Футбол
1 ноябр, 00:15
    16
Клуб тарихида Фликдан тезроқ 100 ғалабани фақат Луис Энрике қайд этган.
Флик «Барса»да 100-ғалабасига эришди
Фото: Getty Images
31.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 6 : 1 Алавес Алавес

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик каталонияликлар сафидаги 100-ғалабасини қўлга киритди.

Юбилей натижа Ла Лиганинг 11-турида «Алавес» устидан қозонилган 6:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин қайд этилди.

Флик қўл остидаги «Барселона» учун бу 131-учрашув бўлди. Ушбу баҳсларнинг 100 тасида жамоа ғалаба қозонган, 10 марта дуранг ўйнаган ва 21 марта мағлубиятга учраган. Шу тариқа, германиялик мутахассис жамоа билан ғалабалар сони бўйича муҳим маррага етди.

«Кўк-анорранглилар» тарихида Фликдан тезроқ 100 ғалабага фақат Луис Энрике эришган. Испаниялик мураббий бу кўрсаткични каталонияликлар бошқарувидаги 126-ўйинида қайд этган. Флик эса 100-ғалабасига 131 учрашувда эришди.

«Алавес»га қарши йирик ғалаба германиялик мураббий учун юбилей натижа билан бирга чемпионатдаги муҳим уч очкони ҳам таъминлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Алавес Алавес
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар