Live
12
Ўзбек

Симеоне Ла Лигада Арагонеснинг рекордини такрорлади

Футбол
31 октябр, 13:55
Аргентиналик мутахассиснинг Ла Лигадаги ғалабалари сони 344 тани ташкил этмоқда.
Симеоне Ла Лигада Арагонеснинг рекордини такрорлади
Фото: Getty Images
31.10.2026 FT Испания Ла Лигаси Леванте Леванте 0 : 2 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

Мадриднинг «Атлетико» клуби Ла Лига 11-турида меҳмонда «Леванте» билан беллашди. Унда «матрасчилар» 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Opta маълумотларига кўра, «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ушбу ғалабадан сўнг тарихий рекордни такрорлади.

Маълум бўлишича, аргентиналик мутахассиснинг Ла Лигадаги ғалабалари сони 344 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, унинг ҳисобида 123 та дуранг ва 98 та мағлубият бор.

Бу борада Симеоне Луис Арагонестни қувиб етди. Симеоне 344 ғалабага эришиш учун 565 та ўйин ўйнаган, Арагон эса 756 та ўйинда буни амалга оширган.

«Атлетико» «Леванте»ни енгиб, 28 очко билан Ла Лига турнир жадвалида пешқадамга айланди. Жамоа кейинги тур учрашувини 8 ноябр куни ўз майдонида «Барселона»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Леванте Леванте
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар