Live
10
Ўзбек

А Серия. «Болоня» «Монца» устидан иродали ғалабага эришди

Футбол
31 октябр, 12:26
Учрашувда жами 3 та гол урилди.
А Серия. «Болоня» «Монца» устидан иродали ғалабага эришди
Фото: Getty Images
31.10.2026 FT Италия А серияси Болонья Болонья 2 : 1 Monza Monza

Италия чемпионатининг 10-туридан ўрин олган баҳсда «Болоня» ўз майдонида «Монца»ни қабул қилиб, иродали ғалабага эришди. Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишди. Густаво Варела пеналтини аниқ амалга ошириб, «Монца»ни олдинга олиб чиқди. Бироқ 33-дақиқада Томмазо Побега ҳисобни тенглаштирди. Ҳал қилувчи гол 59-дақиқада киритилди. Федерико Бернардески 11 метрлик жарима зарбасини ишончли тарзда ижро этиб, «Болоня»га ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан сўнг мезбонлар очколари сонини 11 тага етказиб, 12-ўринга кўарилди. «Монца» эса 10 очко билан 14-поғонада.

А Серия. 10-тур
Болоня — Монца 2:1
Голлар:
Побега 33, Бернардески 59 пеналти – Варела 6
Болоня – Скорупски, Витик (Дармиан, 75), Казале, Теат, Побега, Зортеа (Довбик, 83), Фергюсон, Миранда, Одгор (Мбангула, 64), Бернардески (Амондарайн, 83), Камбяги.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Болонья Болонья
  • Monza Monza
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар